• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Ҳукуматлар делегациялари ишчи гуруҳларининг Душанбедаги учрашуви

09.03.2018

Олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашуви арафасида 2018-йил 6-8-март кунлари Душанбе шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлисининг 2018-йил 24-февральда Фарғона шаҳрида имзоланган Баённомаси ижроси доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим учрасткалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Шартнома лойиҳасига керакли илова тайёрланди ва расмийлаштирилди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган.

Музокаралар конструктив муҳитда, дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди.

Учрашув якунида Баённома имзоланди.