• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Германиялик эксперт “Case Study” усулида йўл қуриш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди

09.04.2019

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига Германиянинг Senior Expert Service (SES) ташкилоти “Йўл қурилиши” соҳаси бўйича катта эксперти Эрвин Фляйшер бир ойлик ташрифни амалга оширди.

Германиялик эксперт талабалар учун “Case Study” усулида “Замонавий технологиялар асосида йўл қурилиши” мавзусида маъруза ўқиди.

Ўқув машғулотларини амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориш мақсадида дарслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 6 та саноат корхоналарида ташкил этилди.

Эрвин Фляйшер институтнинг “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” ва бошқа кафедралар профессор-ўқитувчилар учун “Замонавий йўл қурилиш хўжалиги” мавзусида семинар-тренинглар ўтказди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

UzDaily.uz