• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида

ҲУРМАТЛИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАҚАРОЛАРИ!

2016 йил 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Шу муносабат билан ўз сайлов ҳуқуқингиздан фойдаланган ҳолда ушбу сайловда овоз беришингизни сўраймиз.

Германиянинг Берлин, Бранденбург, Бремен, Гамбург, Мекленбург-Померания, Нижняя Саксония, Саксония-Анхальт, Саксония, Шлезвиг-Гольштайн ва Тюрингия федерал ерларига қарашли ҳудудларда яшаётган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистон Республикаси элчихонаси биносида ташкил этилган 7-сон сайлов участкасида 4 декабр соат 09:00 дан 17:00 гача овоз беришлари мумкин. Манзил қуйидагича: Botschaft der Republik Usbekistan • Perleberger Strasse 62 • 10559 Berlin

Шу куни сайловчилар учун Ўзбекистон санъат усталари иштирокида концерт уюштирилади ҳамда байрамона ўзбек палови ва бошқа миллий таомлар тортиқ этилади.
Элчихонага қуйидаги телефонлар орқали боғланишингиз мумкин: (030) 39 40 98 30,17, 24, 55; Факс: (030) 39 40 98 62