• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Тахиатош унлари хорижникидан қолишмайди

Тахиатош унлари хорижникидан қолишмайди

29.03.2018

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида "ATIYAJ-GULZAR" масъулияти чекланган жамиятининг донни қайта ишлаш корхонаси фойдаланишга топширилди.

Замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхонада бир кеча-кундузда 120 тонна дон қайта ишланади. 90 тонна ун, 30 тонна кепак ишлаб чиқарилади.

25 ва 50 килограммлик қопда "Бешқалъа", "Stella" савдо белгиси остида чиқарилаётган ун маҳсулотлари Оролбўйининг барча шаҳар ва туманлари, шунингдек, Хоразм вилояти савдо марказларига етказиб берилмоқда.

– Корхона қурилишида "Асакабанк"дан олинган 7 миллиард сўмлик кредит маблағи қўл келди, – дейди "ATIYAJ-GULZAR" МЧЖ раҳбари Озод Мустафоев. – Мақсадимиз аҳолини хориж унларидан қолишмайдиган ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулот билан таъминлашдир.

Янги корхонада доимий иш билан таъминланган 60 ишчининг аксарияти ёшлардир.