• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Беларус Элчиси билан учрашув

Беларус Элчиси билан учрашув

01.04.2018

2018-йилнинг 31-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларус Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.

Учрашувда мамлакатимиз Элчихонасининг Минск шаҳрида фаолият бошлашининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.