• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Ўзбекистонлик спортчилар кураш бўйича Осиёда биринчи

02.04.2018

Жорий йилнинг 22–25 март кунлари Ҳиндистоннинг Махараштра штатида жойлашган Пуна шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Х Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Кураш мусобақаларида 22 мамлакатдан 200 нафарга яқин курашчи 15 вазн тоифасида гиламга чиқди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 20 нафар полвонимиз умумжамоа беллашувлари якунига кўра 10 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, биринчиликни эгаллади.

Шунингдек, чемпионат доирасида 24 та миллий федерациялар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг (КСАО) II конгресси ўтказилди. Тадбирда кураш бўйича навбатдаги чемпионат ўтказиш, халқаро турнир, семинар-тренинглар ташкил этиш, КСАО Низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш каби масалалар кўриб чиқилди.

“Жаҳон” АА