• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Марказий Осиё давлатлари учун ЕТТБ ва ЕИ дастури

06.02.2018

Ўтган ҳафта Алмати шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Европа Иттифоқи (ЕИ) вакиллари томонидан Марказий Осиёда кичик бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий дастур тақдимоти бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ЕТТБ расмий сайтида маълумот берилган. Мазкур дастур минтақа давлатларида микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Лойиҳа ЕИ томонидан молиялаштирилса, уни ЕТТБ бошқаради ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги молия муассасаларига кичик бизнес билан самарали ишлашда қўл келадиган рақамли бизнес-воситаларини етказиб беради. Унинг доирасида корхоналарни молиялаштириш соҳасига ноу-хаулар татбиқ этилади.

Айни чоғда эса Марказий Осиёдаги молия муассасалари ходимларини онлайн ўқитиш имконияти яратилди.

Дастур маслаҳатчиси Германиянинг ушбу соҳада таниқли бўлган “IPC” компаниясидир. У микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини, жумладан, Марказий Осиё минтақасида ҳам молиялаштириш билан боғлиқ лойиҳалар ва ўқув дастурларини яратиш ва амалга ошириш борасида улкан тажрибага эга.