• Deutsch
  • English
  • Русский
  • o'zbek

Абдулазиз Камилов ХХРга ташриф буюради

06.02.2018

2018-йилнинг 6-7-феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади.

Ташриф дастурига кўра ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.